NUR
4 Шоҳлар 16
1Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига ўн етти йил бўлганда, Охоз Яҳудо шоҳи бўлди. Охоз Йўтомнинг ўғли эди.
2Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгаси Худо олдида тўғри ишлар қилмай,
3Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини оловда куйдириб қурбонлик қилди.