NUR

4 Шоҳлар 1

1Исроил шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин, Мўаб юрти Исроилга қарши исён кўтарди.

2Исроил шоҳи Охазиё Самария шаҳридаги саройининг томи панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги худоси Баал –Забуб ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди.

3Шунда Тишба шаҳридан бўлган пайғамбар Илёсга Эгамизнинг фариштаси гапирди: — Қани, бўл, Самария шоҳи юборган чопарларга пешвоз чиқиб, уларга шу гапларни етказ: “Нима учун сизлар Эхрон шаҳрининг худоси Баал–Забубдан, шоҳ соғаярмикан, деб сўраб билиш учун келяпсизлар?! Исроилда Худо йўқ деб ўйлаяпсизларми?!

Nur ilovasida to'liq o'qish →