NUR

2 Юҳанно 1

1Худо танлаб олган азиз хоним ва унинг болаларига мен — оқсоқолдан салом! Мен сизларни чин дилдан яхши кўраман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси сизларни яхши кўради.

2Бу севгига дилимиздан жой олган ва то абад биз билан бўладиган ҳақиқат асос бўлди.

3Биз ҳақиқат ва севги бўйича яшар эканмиз, Отамиз Худо ва Отамизнинг Ўғли — Исо Масиҳ берадиган иноят, марҳамат ва тинчлик доим бизга ёр бўлади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →