NUR

2 Солномалар 31

1Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, cаждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммаси ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар.

2Ҳизқиё руҳонийларни ва левиларни гуруҳларга бўлди. Ҳар бир гуруҳга қуйидаги вазифаларини тақсимлаб берди: Эгамизнинг Маъбади ҳовлисида қуйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини назр қилиш, у ерда хизмат қилиб, ҳамду сано ва мадҳиялар айтиш.

3Эгамизнинг қонунига кўра, ҳар куни эрталаб ва кечқурун, Шаббат кунлари, янги ой шодиёналари ва тайинланган байрам кунлари куйдириладиган қурбонликлар келтирилиши лозим эди. Шоҳ Ҳизқиё ўзининг шахсий мулкидан бу қурбонликлар учун ҳайвонларни берди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →