NUR
2 Солномалар 26
1Шундан кейин Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилди.
2Эмозиёнинг вафотидан сўнг, Уззиё илгарилари Яҳудога қарашли бўлган Элет шаҳрини қўлга киритиб, қайтадан қурди.
3Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.