NUR

2 Солномалар 16

1Осо ҳукмронлигининг ўттиз олтинчи йилида Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, у Рама шаҳрини мустаҳкамлади.

2Осо Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналардан кумуш ва олтинларни олиб, Дамашқда ўтирган Орам шоҳи Банҳададга жўнатди. Осо унга шу хабарни ҳам юборди:

3“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →