NUR
2 Солномалар 11
1Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан”, деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади.
2Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:
3— Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга ҳамда Яҳудо ва Бенямин ҳудудларида истиқомат қилаётган бутун Исроил халқига шу гапларни етказ: