NUR

1 Шоҳлар 14

1Ўша куни Шоулнинг ўғли Йўнатан ёшгина қуролбардорига: — Юр, нариги томондаги Филистларнинг қўнолғаси турган жойга ўтамиз, — деди. Аммо бу ҳақда отасига ҳеч нарса айтмади.

2Шоул Гиво шаҳри яқинидаги Мигронда бир анор дарахти тагида ўтирар, ёнида олти юзтача одамдан иборат лашкари бор эди.

3Эфод кўтариб юрган руҳоний Охиё ҳам ўша ерда эди. Охиёнинг отаси — Охитоб, Охитобнинг акаси — Ихабод эди. Ихабод — Финхазнинг ўғли, Финхаз эса Шилўда Эгамизнинг руҳонийси бўлиб хизмат қилган Элахнинг ўғли эди. Одамлар Йўнатаннинг кетганини сезмай қолган эдилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →