NUR
3 Шоҳлар 13
1Ерибом қурбонгоҳнинг ёнида қурбонлик куйдирмоқчи бўлиб турган пайтда, бир пайғамбар, Эгамизнинг амрига кўра, Яҳудодан Байтилга келди.
2Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй, қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтур: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлур. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилур. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.”
3Пайғамбар ўша куниёқ бунинг аломати тўғрисида айтди: — Эгамиз айтган аломат қуйидагича бўлади: Қурбонгоҳ ёрилиб кетар, устидаги кул тўкилар.