NUR

3 Шоҳлар 1

1Шоҳ Довуд анча кексайди. Уни кўрпа–тўшаклар билан ўраб ташлашса ҳам, ҳеч исимас эди.

2Шунда аъёнлари Довудга айтишди: — Ҳазрати олийлари учун ёш, бокира қиз қидириб топсак. Ўша қиз шоҳимиз олдида бўлсин, парвариш қилсин, шоҳимизнинг қучоғида ётсин. Ана шунда шоҳ ҳазратлари исийдилар.

3Шундай қилиб, бутун Исроил ҳудуди бўйлаб чиройли, бўйи етган қизни қидирдилар. Ниҳоят, Шунамлик Обиша исмли қизни топиб, шоҳ ҳузурига олиб келишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →