NUR
1 Солномалар 28
1Довуд Исроилдаги ҳамма аъёнларни — қабила йўлбошчиларини, шоҳга хизмат қиладиган ҳарбий қисмлар сардорларини, мингбошиларни, юзбошиларни, шоҳ ва шаҳзодалар мулкини ва подаларини бошқарувчиларни, сарой аъёнларини, баҳодир паҳлавонларни ва бошқа ҳамма жангчиларни Қуддусда тўплади.
2Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.
3Лекин Худо: — Менга атаб уйни сен қурмайсан, сен жанг қилиб, кўп қон тўкдинг, — деди.