NUR

1 Солномалар 11

1Жамики Исроил халқи Хевронга — Довуднинг ҳузурига йиғилиб шундай деди: — Биз сизнинг жигарингизмиз.

2Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.

3Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари, Эгамизнинг Шомуил орқали берган сўзига мувофиқ, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →