NUR

Ваҳий 22

1Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,

2шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.

3Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →