NUR

Ваҳий 15

1Мен осмонда буюк ва ҳайратга соладиган бошқа бир аломатни кўрдим. Осмонда еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди. Бу балолар сўнгги балолар бўлиб, Худо ғазабини якунлар эди.

2Мен гўё олов аралаш шишадан ясалган бир денгизни кўрдим. Унинг ёнида одамлар турган эди. Улар маҳлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон устидан ғалаба қозонган эдилар. Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди.

3Улар Худо қули Мусонинг қўшиғини ва Қўзининг қўшиғини куйлаб, шундай дердилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.

Nur ilovasida to'liq o'qish →