NUR

Ваҳий 13

1Аждаҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир маҳлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди.

2Мен кўрган бу маҳлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждаҳо бу маҳлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди.

3Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди. Одамлар аждаҳога сажда қилишди, чунки аждаҳо маҳлуққа ўз ҳокимиятини берди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →