NUR
Забур 86
Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.
1Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади.
2Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:
3“Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд қиламан. Одамлар уларни ҳам: ‘Қуддусда туғилган’, деб айтади.”