NUR
Забур 76
Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Осифнинг саноси.
1Фарёд қилиб, Худога ёлвораман, Эшитгин мени, деб Худога ҳайқираман.
2Қайғули кунимда Раббийга интилдим, Тунда қўлларимни кўтариб илтижо қилдим, Жоним тасалли топишни рад этди.
3Эй Худо, Сени ўйлаганимда, Фиғон чекаман, руҳим заифлашади.