NUR
Забур 61
Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси.
1Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади.
2Ҳа, Унинг Ўзи суянган қоям, нажотимдир. Қалъам Удир, шу боис асло қоқилмасман.
3Эй душманлар, қачонгача мени туртасизлар?! Лиқиллаб турган четан деворга, Қийшайган деворга ҳужум қилгандай Ҳаммангиз менга ёпишаверасизларми?!