NUR

Забур 59

1Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилган. Таълим учун. Довуд Орам–Нахрайим ва Орам–Зўво халқи билан жанг қилгандан кейин Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг эдомликни Туз водийсида ўлдирганда, Довуднинг айтган қўшиғи.

2Эй Худо, бизни тарк этдинг, Мудофаамизни ёриб ўтдинг, Биздан ғазабландинг, Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!

3Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг, Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.

Nur ilovasida to'liq o'qish →