NUR
Забур 55
Ижрочилар раҳбарига. “Узоқдаги жим кабутар” куйига айтилган. Филист халқи Довудни Гат шаҳрида тутиб олганда, унинг айтган қўшиғи.
1Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда.
2Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади, Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло!
3Қўрққанимда Сенга умид боғлайман.