NUR
Забур 5
Ижрочилар раҳбарига. Най жўрлигида. Довуд саноси.
1Сўзларимга қулоқ тут, эй Эгам! Диққат қилгин нолаларимга.
2Эшитгин, мадад сўраб илтижо этаман, Сен ҳам Шоҳимсан, ҳам Худойимсан! Шу боис Сенга ибодат қиламан.
3Эй Эгам! Тонг чоғи овозимни эшитасан, Субҳидамда Сенга ёлвораман, Сендан жавоб кутаман.