NUR
Забур 42
1Эй Худо, оқла мени! Шаккок халққа қарши даъвоим бор. Ўзинг мени ҳимоя қил. Мени бу ёлғончи, адолатсизлардан қутқар.
2Ахир, менинг паноҳим — Худо Сенсан, Нега Сен тарк этдинг мени?! Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак Душманларимнинг сиқуви дастидан?!
3Йўллагин нурингни, ҳақиқатингни, Булар менга йўл кўрсатиб турсин, Муқаддас тоғингга мени олиб борсин, Сенинг маконингга мени олиб борсин.