NUR
Забур 40
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
1Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар, Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради.
2Эгамиз уларни ҳимоя қилади, ҳаётини асрайди, Улар юртдаги бахтлилардан ҳисобланади, Эгамиз уларни душманлари ихтиёрига топширмайди.
3Тўшакка михланиб қолса, Эгамиз парвариш қилади, Хасталигига Эгамиз шифо беради.