NUR

Забур 38

Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси.

1Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.”

2Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим.

3Қизиб кетаверди ичларим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири калимага келди тилим:

Nur ilovasida to'liq o'qish →