NUR
Забур 137
Довуд саноси.
1Эй Эгам, чин дилдан Сенга шукрона айтаман, Фаришталар олдида Сенинг мадҳингни куйлайман.
2Муқаддас Маъбадинг олдида сажда қиламан, Содиқ севгинг, садоқатинг учун Ўзингга шукрона айтаман, Номингни ҳам, сўзингни ҳам ҳар нарсадан юқори қўйгансан.
3Чақирганимда, менга жавоб бергансан, Қудратинг билан мени жасур қилгансан.