NUR
Забур 127
Зиёрат қўшиғи.
1Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.
2Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.
3Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.