NUR
Забур 119
1Зиёрат қўшиғи. [1-2] Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.
2Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Унинг устига яна нима қилар экан сенга?
3У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.