NUR
Забур 11
Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида. Довуд саноси.
1Нажот бергин бизга, эй Эгам! Тақводор бир инсон қолмади, Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди.
2Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди.
3Хушомадгўй тилларни Эгамиз кесиб ташласин, Мақтанчоқ оғизларни У қириб ташласин.