NUR
Забур 105
1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2Эгамизнинг қудратли ишларини ким батафсил айта олади?! Ким Унга мукаммал ҳамду сано айта олади?!
3Бахтлидир адолат ила иш тутганлар, Ҳар доим тўғри иш қилганлар.