NUR
Саҳрода 30
1Шундай қилиб, Эгамиз, етказ, деб буюрган ҳамма қонунларни Мусо Исроил халқига айтди.
2Мусо Исроил йўлбошчиларига Эгамиз берган қуйидаги қонунларни ҳам айтиб берди:
3агар бирорта эркак киши Эгамизга ваъда берган бўлса ёки бирор нарсадан ўзини тийишга қасам ичган бўлса, айтганларининг ҳаммасини бажарсин. У сўзидан қайтмасин.