NUR
Саҳрода 19
1Мусо билан Ҳорун орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунни берди: сизлар бизга битта нуқсонсиз малла ғунажинни олиб келинглар. Ғунажинга бўйинтуруқ урилмаган бўлсин.
2Малла ғунажинни руҳоний Элазарга беринглар. Сўнг ғунажинни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, Элазарнинг олдида сўйинглар.
3Руҳоний Элазар ғунажиннинг қонига бармоғини ботириб, қонни Учрашув чодирининг олди томонига қарата етти марта сепсин.