NUR
Саҳрода 18
1Эгамиз Ҳорунга деди: “Сен, ўғилларинг ва бутун Леви қабиласи Муқаддас чодирга нисбатан қилинган ҳар қандай айб учун жавобгар бўласизлар. Руҳонийлик хизматида йўл қўйилган айблар учун эса фақатгина сен ва ўғилларинг жавобгар бўласизлар.
2Қабиладош леви биродарларингни ёнингга ол. Сен ўғилларинг билан Муқаддас аҳд чодирида хизмат қилаётганингда улар сизларга ёрдам беришади.
3Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар.