NUR
Нахимиё 1
1Қуйидагилар Хахалё ўғли Нахимиёнинг хотираномасидир. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилида, Хислав ойида мен Шушандаги қалъасида эдим.
2Шунда укам Хонин бошқа баъзи одамлар билан Яҳудо юртидан келди. Мен улардан асирликка олиб кетилмаган ва асирликдан қайтиб борган яҳудийларнинг ҳолини, шунингдек, Қуддус шаҳрининг аҳволини сўрадим.
3Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва асирликдан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.”