NUR
Марк 6
1Исо у ердан жўнаб, она шаҳрига борди. Шогирдлари ҳам Унинг ортидан эргашдилар.
2Шаббат куни Исо синагогада таълим берди. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб: — Бу Одам шунча нарсани қаердан ўрганди экан–а? — деб сўрардилар. — Унга бундай доноликни ким берди? У бундай мўъжизаларни қандай қиляпти?
3Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку! Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар.