NUR
Марк 5
1Исо шогирдлари билан кўлнинг нариги қирғоғидаги Гераса ҳудудига етиб келди.
2Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Уни қаршилади.
3У одам қабристонда яшарди. Уни ҳеч ким ҳатто занжир билан ҳам боғлай олмасди.