NUR
Михо 6
1Эгамизнинг сузини эшитинг: “Қани туринг! Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни, Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.”
2Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Ўз халқи билан Эгамиз даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади.
3Эгамиз демоқда: “Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?! Сенга тушдими бирор оғирлигим?! Қани, жавоб бергин–чи Менга!