NUR

Матто 8

1Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди.

2Шу орада тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди: — Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.

3Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →