NUR

Матто 6

1“Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўз–кўз қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар.

2Бировга садақа берганингиз ҳақида ҳаммага жар солиб юрманглар. Иккиюзламачиларгина одамлардан олқиш олиш учун синагогаларда ва кўча–кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотини олиб бўлганлар.

3Сиз эса садақа бераётганингизда, ўнг қўлингиз нима қилаётганини чап қўлингиз билмасин.

Nur ilovasida to'liq o'qish →