NUR

Матто 21

1Исо билан шогирдлари Қуддусга яқинлашиб, Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия қишлоғига етиб келишганда, Исо икки шогирдига деди:

2— Анави қишлоққа боринглар. У ерга боришингиз биланоқ, боғлаб қўйилган эшакни ва ёнидаги хўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Менинг олдимга олиб келинглар.

3Агар кимдир сизга бирон нима деса, “Булар Раббимиз Масиҳга керак. У дарҳол буларни қайтариб юборади”, деб айтинглар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →