NUR
Матто 16
1Фарзий ва саддуқий мазҳабидагилар Исонинг олдига келиб, Уни синаб кўриш мақсадида: — Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг. Шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз, — дедилар.
2Исо уларга шундай жавоб берди: — Қуёш ботганда, сизлар, осмон қизғиш, ҳаво яхши бўлади, дейсизлар.
3Эрталаб эса, осмон қизил, ҳавонинг авзойи бузуқ, бугун бўрон бўлади, дейсизлар. Сизлар осмоннинг авзойига қараб, об–хавони аниқлай оласизлар–ку! Нега замон аломатларини талқин қила олмайсизлар?!