NUR
Малаки 2
1Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.
2Мен фарзандларингизни жазолайман. Қурбонликларингиз ахлатини бетларингизга сочаман, сизларни ҳузуримдан чиқариб юбораман.
3Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдимни мустаҳкам қилмоқчи эдим, — дейди Сарвари Олам.