NUR
Луқо 20
1Бир куни Исо Маъбадда халққа таълим бериб, Хушхабар айтаётган эди. Шу пайт бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар келиб қолдилар.
2Улар Исодан сўрадилар: — Бизларга айтинг–чи, Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?
3Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен ҳам сизларга бир савол берайин, Менга айтинглар: