NUR
Луқо 11
1Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди: — Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг.
2Исо уларга деди: — Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин.
3Кундалик ризқимизни бергин.