NUR
Ёшуа 4
1Бутун халқ Иордандан ўтиб бўлгандан кейин, Эгамиз Ёшуага шундай деди:
2— Халқнинг орасидан ўн икки кишини танлагин, ҳар бир қабиладан биттадан бўлсин.
3Уларга: “Иордан дарёсининг ўртасидан, худди руҳонийлар оёғи турган жойидан ўн иккита тош олиб, бугун кечқурун қароргоҳ қурадиган жойга олиб бориб қўйинглар, деб буюргин.”