NUR
Ёшуа 21
1Леви қабиласи уруғларининг бошлиқлари келиб, руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва бошқа Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди.
2Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бергин, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди.”
3Шунда Эгамизнинг амри бўйича Исроил халқи ўзларининг ерларидан Леви қабиласига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.