NUR

Ёшуа 2

1Ёшуа Шитимдаги қароргоҳдан икки кишини яширинча айғоқчи қилиб юборди. Юборишдан олдин уларга: “Бориб, Канъон юртини, айниқса Ерихо шаҳрини яхшилаб кўриб келинглар”, — деди. Улар Ерихога кетишди. Бориб, Раҳоба исмли бир фоҳишанинг уйига кириб, ўша ерда тунаб қолишди.

2Ерихо шоҳига: “Бугун кечқурун Исроил халқидан бир нечтаси бутун юртимизни текшириш учун келишибди”, — деган хабар етиб борди.

3Шунда шоҳ Раҳобага хабар юбориб: “Юртимизни текширишга келган кишилар сенинг уйингга кирибди. Энди уларни ташқарига олиб чиқ”, деб буюрди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →