NUR

Ёшуа 14

1Иордан дарёсининг ғарбида Канъон юртидаги ерлардан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди.

2Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва бир қабила ярмисининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди.

3Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва бир қабиланинг ярмисига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг икки ўғли Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →