NUR
Юҳанно 3
1Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.
2Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз.
3Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.