NUR

Юҳанно 18

1Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойлигининг нариги томонига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди.

2Исонинг хоини Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тез–тез учрашиб турар эди.

3Шундай қилиб, Яҳудо бир бўлинма Рим аскарларини ҳамда бош руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган миршабларни бошлаб, у ерга келди. Қўлларида машъалу фонуслар, қурол–яроғлар бор эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →