NUR

Еремиё 7

1Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:

2“Эганг уйининг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: Эй жамики Яҳудо халқи — Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозалардан кирганлар! Эгамизнинг гапларини эшитинглар.

3Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман.

Nur ilovasida to'liq o'qish →